Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий вилоят прокуратураси Kun.Uz’да чиққан мақоладаги фактлар юзасидан жиноий иш қўзғатди
Kun.Uz сайтида эълон қилинган мақолада билдирилган қонунбузарликлар ўз тасдиғини топди. Ёритилган муаммоларни ўрганиш жараёнида қонунбузарликлар аниқланган ва Навоий вилояти прокуратураси томонидан жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бошқармаси бошлиғи Козим Козиев Kun.Uz мухбирига маълум қилди.
Унинг билдиришича, вилоятнинг Навбаҳор туманидаги “Сармиш” хўжалиги мулкларини аукцион орқали тадбиркорларга сотишда йўл қўйилган қонунбузарликлар, шунга доир мақола эълон қилинганидан сўнг, жиддий тарзда ўрганиб чиқилган ҳамда ЎзР Жиноят кодексининг 205-моддаси, яъни ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Козиевга кўра, айни вақтда мазкур жиноий иш юзасидан тергов ишлари давом этмоқда. Шу муносабат билан аукционда ўз ҳуқуқлари поймол этилган, деб ҳисобловчи тадбиркорлар ариза билан вилоят прокуратураси тегишли бўлимига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ЎзР Жиноий-процессуал кодекси 322-моддаси, 3-бандига мувофиқ, оммавий ахборот воситалари берган хабарлар ҳам жиноий иш қўзғатишга сабаб ва асос бўлиши белгиланган. Шу йилнинг 1 августида “Сармиш”нинг 15 мингдан ортиқ қўйи қаёққа ғойиб бўлди?” сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди.
Мавзуга оид
10:05 / 11.07.2026
Кўмир омборидаги йирик талон-торожлик фош этилди
14:33 / 09.07.2026
Тергов изоляторида вафот этган навоийлик тадбиркор фирибгарлик айблови бўйича оқланди
13:31 / 04.07.2026
Навоийда икки ўсмир чўмилишга бориб вафот этди
17:15 / 30.06.2026