Жаҳон | 08:25 / 16.10.2018
9706
1 дақиқада ўқилади

Археологлар Норвегияда 20 метрлик кемада викинглар қабристонини топишди

Фото: Pinterest

Археологлар Норвегияда викинглар қабрлари ва 20 метрлик кемани топдилар. Бу ҳақда The Guardian газетаси ёзмоқда.

Таъкидланишича, кема ва қабрлар махсус радар ёрдамида аниқланган. Олимларнинг қўшимча қилишича, қадим замондан қолган гўр саёз чуқурликда топилган ва фермерлар томонидан яширилган.

Фото: NIKU/AFP/Getty Images

Археологларнинг сўзларига кўра, топилган кема нуфузли кишиларнинг қабри бир қисми ҳисобланади - тадқиқотчиларнинг айтишича, фақат уларга кеманинг ёнида дафн этилишга рухсат берилган.

Фото: Lars Gustavsen/NIKU

Таъкидланишича, археологлар ҳозирча қабрни қазиб олишни мўлжалламаяптилар, чунки аввал унинг сақлаб қолинганлик даражасини баҳолаш керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид