Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон АҚШнинг санкциялар киритиш одати назорат остидан чиқиб кетганини айтди
Фото: Wolfgang Kumm/globallookpress.com
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг санкциялар киритиш одати назорат остидан чиқиб кетганини айтди. У шу тариқа твиттердаги саҳифасида Вашингтон томонидан киритилган янги санкцияларга изоҳ берган.
“АҚШнинг санкцияларни киритиш одати назорат остидан чиқди. Санкциялар киритилган тузилмалар орасига озиқ-овқат ва дори-дармон импорти учун ўта муҳим бўлган хусусий банк ҳам тушган”, деб айтган Зариф.
Зариф, шунингдек, АҚШ Эрон компанияларига санкциялар киритиб ҳуқуқнинг устуворлиги тамойилини бузаётгани ва бутун бир халққа нисбатан инсон ҳуқуқларини писанд қилмасликни намойиш қилаётганини айтган.
“АҚШнинг охирги икки санкцияси халқаро суд қарорларини бузади: гуманитар етказмаларга қаршилик қилмаслик ва зиддиятларни чуқурлаштирмаслик. Бу АҚШ ҳукуматининг эронликларга қарши жиноий душманлигидир”, деб қўшимча қилган эронлик вазир.
Аввалроқ АҚШ Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига кирувчи “Басиж” қўшинини молиявий қўллаб-қувватлаётган тузилмаларга қарши санкциялар киритди. Санкциялар рўйхатига бош қароргоҳи Эронда жойлашган 20 та ташкилот, жумладан инвестиция компаниялари, молиявий гуруҳлар, рух олиш ва пўлат қуйиш корхоналари, банклар ва кооператив жамғарма тушган.
Мавзуга оид
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:16 / 06.05.2026
АҚШ ва Эрон можарони тўхтатиш бўйича меморандум имзолашга яқин — ОАВ
19:21 / 06.05.2026
“Ножўя таъсирлари ҳақида етарлича огоҳлантиришмаган” — АҚШда “оздирувчи воситалар” устидан шикоятлар кўпайди
09:52 / 06.05.2026