Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукусда коллеж ўқувчиси ўзаро жанжал сабаб танишини жароҳатлади
2018 йил 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, шу шаҳарда яшовчи Иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи 3-курс ўқувчиси Б.К. “Асем” савдо маркази олдида ўзаро жанжал туфайли таниши А.У.нинг юз ва бош қисмларига қўли билан уриб жароҳат етказган.
Натижада А.У. касалхонага ётқизилган. Б.К. эса қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026
Ясама жиноят судда “синди”: бахмаллик Санжарнинг ҳолига маймунлар йиғларди, агар...
21:49 / 18.03.2026