Жаҳон | 14:46 / 20.10.2018
6913
1 дақиқада ўқилади

АҚШ янги амалиёт доирасида Тайвань бўғози орқали кемаларни ўтказиши мумкин

Фото: AFP

Қўшма Штатлар ҳукумати АҚШ ҳарбий кемаларининг Тайвань бўғози орқали янги амалиёт доирасида ўтиши эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Reuters номи ошкор этилмаган АҚШ мулозимларига таянган ҳолда хабар берди.

Уларнинг маълумотларга кўра, кемалар АҚШ кемаларининг стратегик сув йўли бўйлаб эркин ўтишини таъминлаш билан шуғулланади. Амалиётни ўтказиш муддати манбалар томонидан ошкор этилмаган.

Пентагон бу мавзуни изоҳлашдан бош тортди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ The National Interest АҚШ махсус топшириқли кучлари рус қуролларини ишлаб чиқармоқчи экани ҳақида хабар берганди.

Нашр маълумотларига кўра, Америка Қўшма Штатларининг махсус амалиётлар қўмондонлиги Россия қуроллари нусхаларини яратишга қодир бўлган компанияларга грантлар таклиф қилган. Таъкидланишича, потенциал ишлаб чиқарувчилар мустақил равишда рус қуролларининг чизмаларини топишлари керак.

Мавзуга оид