Рамзон Қодиров уни подачи деб атаган ингушетиялик оқсоқол билан яккама-якка гаплашиб олди
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодировнинг хабар беришича, 19 октябрь куни кечқурун Ингушетияга чечен-ингуш чегарасидаги Магасда ташкил этилган митингда ўзини «ўта кескин танқид қилган» оқсоқол Муҳажир Нальгиев билан суҳбатлашиш мақсадида борди.
Нальгиевнинг айнан қандай баёнотлари ҳақида гап кетаётганига Қодиров аниқлик киритмаган. Баъзи нашрлар, шу жумладан, «Кавказ-Реалии» ва РИА «Дербент»нинг ёзишича, Нальгиев Чеченистон раҳбарини подачи, деб атаган.
Қодировга кўра, Нальгиев ўз сўзларига Чеченистон раҳбарининг Магасдаги намойишчиларга қарши баёнотларидан бирини «ингуш халқи ва диний раҳбарларини танқид қилиш» сифатида қабул қилгани билан изоҳлаган. РИА «Дербент»нинг ёзишича, гап Қодировнинг «бир тўда йўлбошчилар» ҳақидаги сўзлари ҳақида кетмоқда, у уларга Чеченистонда митинг ўтказиш ва «у ердан тирик чиқиб кетиш»ни таклиф қилган.
Қодировнинг оқсоқолга жавоб қайтаришича, у фақат «сиёсий ва провокацион манфаатларни кўзлаганлар», жумладан, Ингушетия ИИВ собиқ раҳбари Аҳмад Погоровни («Коммерсант»нинг ёзишича, Магасдаги митингда у Қодиров ҳақида ўта кескин гапирган) назарда тутган. Қодировнинг сўзларига кўра, шундан кейин улар бир-бирларидан узр сўрашган, «қучоқлашиб хайрлашишган».
РИА «Дербент»нинг билдиришича, Нальгиев билан учрашгандан сўнг, Қодиров масжидда маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашган. Хусусан, Ингушетия раҳбари Юнус-Бек Евкуровнинг ўзи унга Чеченистонга Сунженский туманини беришни таклиф қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ингушетия биринчи президенти намойишчиларга чақириқ билан чиққанди.
Мавзуга оид
15:10 / 12.11.2024
Зарема Мусаевага нисбатан янги жиноий иш очилди
12:27 / 06.11.2024
«Мемориал» Чеченистонда эркаклар оммавий қўлга олинаётганини маълум қилди
18:15 / 02.11.2024
Рамзон Қодиров Украина жангчиларини тириклайин асирга олмаслик ҳақидаги буйруғини бекор қилди
09:50 / 31.10.2024