Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда «Толибон» ҳужуми вақтида америкалик генерал яраланди
Фото: U.S. Army
Америка Қўшма Штатлар армияси генерали Жеффри Смайли «Толибон» ҳаракати жангариларининг Афғонистондаги ҳужуми пайтида жароҳат олган. Бу ҳақда Fox News хабар берди.
Пентагон ходимининг телеканалга тасдиқлашича, ҳарбий хизматчи ҳақиқатдан ҳам яраланган. Бироқ, у воқеа ҳақида батафсил маълумот бермади.
Таъкидланишича, Смайли ҳозирда жароҳат олганидан сўнг тикланмоқда. У Қандаҳор губернатори қароргоҳига толибларнинг ҳужуми пайтида яралангани айтилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Толибон» асосчиларидан бири Хитойдан ёрдам сўраганди.
«Толибон» ҳаракати асосчиларидан бири ҳисобланган Мавлоно Сами ул-Ҳақ Хитойни Афғонистондаги урушни тугатиш учун музокараларда иштирок этишга чақирди. Унинг сўзларига кўра, Пекиннинг 17 йил давом этган можарони ҳал этишдаги иштироки фақат маъқуллаш билан кутиб олинади. Бундан ташқари, Хитой «бундай муҳим масалани фақат АҚШга қолдирмаслиги керак».
Мавзуга оид
23:24 / 12.02.2026
Россия Трампнинг таҳдидларига қарамай, Кубага нефть етказиб беришга қарор қилди
22:21 / 12.02.2026
АҚШ Венесуэланинг «нефть карантини» тугаганини эълон қилди
17:59 / 12.02.2026
Gallup АҚШ президентининг маъқуллаш рейтингини эълон қилишни тўхтатади
15:52 / 12.02.2026