Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон, Қирғизистон ва Россия энг коррупцион мамлакатлар қаторида
Жаҳон иқтисодий форуми (ЖИФ) сешанба куни "Рақобатбардошлик тўғрисидаги глобал ҳисобот" доирасида коррупция индексини эълон қилди. ЖИФ сайтида шу ҳақида хабар берилди.
Таъкидланишича, ЖИФ коррупция индекси билан боғлиқ методологияни қўллаб, дунёнинг 140 мамлакатидаги коррупция даражасини 0 дан 100 баллгача баҳолаган. 100 балл мамлакатда коррупция йўқлигини билдиради, ноль эса - коррупция авжида эканини. Умуман олганда эса, 30 ва ундан паст балл берилган мамлакатлар коррупция энг кўп қайд қилинувчи мамлакатлар ҳисобланади.
Яқин қўшнилардан Тожикистон - 21, Қирғизистон ва Россия - 29, Украина - 30 балл билан энг коррупцион мамлакатлар рўйхатидан жой олди.
Ўзбекистон, Туркманистон ва Беларусь Индексда йўқ.
ЖИФ маълумотларига кўра, энг коррупцион мамлакатлар Африка, Марказий Америка ва Яқин Шарқ, яъни қонун тизимлари заиф жамиятларга тўғри келади.
Мавзуга оид
09:00 / 13.06.2026
25 йилда дунёнинг энг бой давлатлари рейтинги қандай ўзгарди?
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026