Спорт | 17:58 / 27.10.2018
5627
2 дақиқада ўқилади

Шота Арвеладзе: «Мураббийлик фаолиятимдаги илк финалда жамоани бошқараман»

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Кубоги финалидан ўрин олган ОКМК - «Пахтакор» ўйинидан олдин, тошкентликлар устози Шота Арвеладзе ва яримҳимоячиси Шерзод Аъзамов матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

«Финал бир ўйиндан иборат ва ундаги хатони тузатиб бўлмайди. Финалгача ишонч билан етиб келдик. Уни ижобий якунлашни хоҳлаймиз. Рақиб кучли, охиригача курашадиган жамоа. Лекин биз 7 йиллик танаффусдан сўнг ушбу совринни ютишни истаймиз

Эртага мураббийлик фаолиятимда биринчи финалда жамоани бошқараман. Бундай ўйинлар ҳамиша ёқимли. Рақиб ҳимояда яхши ўйнайди, стандарт вазиятлардан фойдаланишга уринади. Лекин биз кучли жиҳатларимизни намойиш этишга интиламиз», - деди Шота Арвеладзе.

«Финалда жиддий рақиб билан тўқнашамиз. Улар сафида маҳоратли ўйинчилар бор. Биз эса фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Кубокни қўлга киритишни хоҳлаймиз. Жамоа билан машғулотларда иштирок этдим, ҳозир яхши ҳолатдаман», - деди Шерзод Аъзамов.

ОКМК - «Пахтакор» ўйини Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида 28 октябрь куни соат 15:00да бошланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид