Жаҳон | 08:47 / 31.10.2018
2631
1 дақиқада ўқилади

БМТ бош котиби Сурия бўйича янги махсус вакил тайинлади

Фото: Norwegian Ministry of foreign affairs

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерреш ташкилотнинг Сурия бўйича махсус вакили лавозимига дипломат Гейр Педерсенни танлади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.

Педерсен ушбу лавозимда Стаффан Де Мистура ўрнини эгаллайди.

Аниқлик киритилишича, бу номзод БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари томонидан қўллаб-қувватланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШ Суриядаги ҳарбий миссияда нимага эътибор қаратишини маълум қилганди.

NBC News хабарига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Сурия ҳудудида ҳарбий можарода иштирок этишнинг янги стратегияни ишлаб чиқмоқда. Янги стратегия Эрон қуролли кучларини Суриядан чиқариб ташлаш муаммосига янада кўпроқ эътибор қаратади. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид