Яман нефть қазиб олиш ва экспорт қилишни режалаштирмоқда - ОАВ
Яман ҳукумати «яқин вақт ичида» нефть қазиб олиш ва экспорт қилишни қайта тиклашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Al Arabiya Яман миллий ахборот агентлигига асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Яман ҳукумати вакиллари нефть қандай ҳажмда қазиб олиниши ва экспортга чиқарилиши борасида аниқлик киритишмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Ямандаги урушни тугатиш ниятида экани хабар қилинганди.
New York Magazine’нинг ёзишича, Америка Қўшма Штатлари Ямандаги урушга бутунлай якун ясаш ниятида. Хусусан, бу ҳафта АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис Ямандаги урушни тугатишга чақиришди. АҚШ мудофаа маҳкамаси раҳбарининг сўзларига кўра, «тинч жараёнга нафақат яқин келажакда ҳаракатланиш керак», балки Вашингтон буни яқин «30 кун ичида» қилиши керак, дейилади материалда.
Нашрнинг таъкидлашича, бу Яманда уч йил муқаддам уруш бошланганидан бери у ҳақдаги энг қатъий баёнотдир. Ушбу қадамлар БМТ томонидан «дунёдаги энг ёмон гуманитар инқироз», деб аталувчи Ямандаги урушни тугатишга қаратилган мувофиқлаштирилган турткининг бир қисмидир, деб ёзади NY Mag.
Мавзуга оид
11:20 / 11.11.2024
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
12:37 / 27.07.2024
АҚШ ҳусийчиларнинг учувчисиз учоқлари ва денгиз дронлари йўқ қилинганини билдирди
08:30 / 21.07.2024
Исроил Яманга зарба берди, қурбонлар бор
23:45 / 03.05.2024