Обама ҳарбийларни АҚШ чегарасидаги «трюкка» жалб этган Трампни танқид қилди
АҚШ президенти Дональд Трампдан аввалги давлат раҳбари Барак Обама амалдаги етакчини мигрантлар ҳақидаги салбий баёнотлари туфайли танқид қилди. Трамп улар ёрдамида «одамларни қўрқитмоқчи», деб хабар қилади Mediaite.
Обаманинг сўзларига кўра, Трамп маъмурияти АҚШ чегарасидан 1,5 минг километр масофада бўлиб турган «қашшоқ қочқинлар гуруҳи» томонидан келаётган таҳдид ҳақида гапирмоқда.
«Улар (Трамп маъмурияти) ҳатто бизнинг жасур ҳарбийларни оиласидан чақириб олиб, чегарадаги сиёсий трюк учун фойдаланишмоқда», - деди Обама.
Унинг қўшимча қилишича, америкалик ҳарбий хизматчилар бундан анча яхшироқ нарсага лойиқдир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШда Обамани дунёдаги энг катта ёлғончи деб аташганди.
Fox News телеканали хабарига кўра, Висконсин штати губернатори Скотт Уолкер Қўшма Штатлар собиқ президенти Барак Обамани дунёдаги энг катта ёлғончи деб атади ва унинг ObamaCare тиббий суғурта тизимини танқид қилди.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
02:48 / 06.11.2024
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26 / 06.11.2024
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
15:50 / 21.08.2024