Трамп: Саудия Арабистони Яманда қуроллардан қандай фойдаланишни билмайди
АҚШ президенти Дональд Трамп Яманда болалар кетаётган автобуснинг ўққа тутилишини даҳшатли фожиа деб атади. Шу йилнинг августида Саудия Арабистони етакчилигидаги коалиция Яманда ичида болалар бўлган автобусни ўққа тутган эди. Трампнинг фикрича, саудиялик аскарлар қуролдан тўғри фойдаланишни билишмайди, деб хабар қилмоқда Axios портали.
“Менимча, бу даҳшатли ҳодиса. Автобус ва болалар билан нималар содир бўлганига қарашнинг ўзи даҳшатли эди”, - деган Америка етакчиси Axios ахборот порталига берган интервьюсида.
“Бу ишларни қуролдан қандай фойдаланишни билмайдиган одамлар қилди, бу шунчаки даҳшатли эди”, - деган президент. Шу билан бирга, нашрнинг аниқлик киритишича, АҚШ президенти бу ҳодиса Америка қуролини Саудия Арабистонига етказиб беришга доир унинг қарашига таъсир қилгани ёки йўқлигига оид саволга жавоб бермаган.
Трамп, шунингдек Саудия Арабистони билан “турли мавзуларни муҳоқама қилиш ниятида” эканини билдириб, “армия сафида қуролдан фойдаланишни билмайдиган ва болалар тўла автобусга ўқ узадиганларни ушлаб ўтирмаган бўлиши”ни таъкидлаган.
Жорий йил 9 августида коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари Яман шимоли-шарқидаги Саад вилоятида автобусга зарба берган. Унинг ичида асосан болалар ва ўсмирлар бўлган. Санадаги Халқаро Қизил хоч жамияти маълумотларига кўра, ушбу бомбардимон оқибатида 51 киши, шу жумладан 40 бола қурбон бўлган, 80га яқин яманлик тан жароҳати олган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил августидан буён Яманда ҳукумат кучлари ва исёнчи ҳусийлар ўртасида қуролли зиддият давом этмоқда. Яман ҳуқуқ ва тараққиёт маркази маълумотларига кўра, ўтган давр мобайнида мамлакатда 10 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакили ўлдирилган, уларнинг қарийб 2,4 минги болалар ва 2 мингга яқини аёллардир.
Мавзуга оид
19:01
Ўзбекистон ва Саудия бош прокурорлари тергов ва ахборот алмашинувида ҳамкорлик бўйича келишув имзолади
11:20
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларнинг қурол омборларига зарба берди
09:25
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига жўнаб кетди
18:01 / 10.11.2024