Ўзбекистон | 21:20 / 08.11.2018
46728
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари ишдан олинди. У бу лавозимда 3 ой ишлади

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Сурхондарё вилояти ҳокимлигида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Вилоят матбуот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов, Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов иштирокидаги йиғилишда ташкилий масала кўрилган.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Улуғбек Абдумуталович Охунов бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

2018 йилнинг 30 майигача «Ўзагрокимёҳимоя» бошқаруви раиси бўлиб ишлаган, июн-июль ойларида Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминланиши устидан назорат қилиш инспекциясида бошқарма бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Улуғбек Охунов 2018 йилнинг 27 июлида туман ҳокимлигига туширилган Олим Муҳаммадиев ўрнига вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлганди.

Эндиликда Раҳматулла Бобохонович Гаппаров Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган. У шу кунгача вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид