Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда мактаб либосига аллергияси бор ўқувчи дарсларга пижамада келмоқда
Буюк Британияда тўққиз ёшли қиз мактаб либосига аллергияси бўлгани сабабли дарсларга пижамада келишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар берди.
Ноттингем графлигидаги Киворт қишлоғида яшовчи Лили Мейсоннинг иммун тизими ўта сезувчан бўлиб, турли аллергия қўзғатувчилардан кескин таъсирланади.
Ўтган йилнинг октябрида Лилида мактаб либосига нисбатан аллергия бошланди – қизнинг бутун баданида оғриқли тошмалар пайдо бўлди. Қизнинг онаси Жой уни мактабга пижамада – қизда аллергия қўзғатмайдиган ягона кийимда жўнатишга қарор қилди.
«Айрим матолар унга жуда ёмон таъсир қилади, аммо қизимнинг ҳолати шунчалик тез ўзгарадики, барча аллергенларни кузатиб туриш қийин. Бугун унинг ҳолати яхши бўлса, эртасига акси бўлиши мумкин», — дейди аёл.
Симптомлар кучайган пайтда қиз фақат пижамада юради, махсус ёстиқ устида ўтиради ва оғриқ қолдирувчи дорилар қабул қилади. Лили аллергия қўзғатмайдиган тўққизта маҳсулотнигина истеъмол қилиши мумкин.
«Лилида исталган нарсага нисбатан аллергия қўзғалади. У ҳушидан кетиши, баданига тошмалар тошиши, бурни қонаши ва ўзини беҳол ҳис қилиши мумкин», — дейди Жой.
Мавзуга оид
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
22:52 / 22.05.2026
Японияда 70 йиллик хато туфайли аллергик «портлаш» юз берди
09:31 / 28.03.2026