Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги халқаро кўргазмада салкам 60 млрд долларлик битимлар имзоланди
Хитойнинг Шанхай шаҳрида China International Import Expo – Хитой халқаро импорт кўргазмаси ўз якунига етди. Унда дунёнинг 151 мамлакатидан 3,6 мингдан ортиқ компания иштирок этди. Бу ҳақда кўргазмани ташкил этиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Сунь Чэнхай матбуот анжуманида маълум қилди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Дастлабки маълумотларга кўра, Экспо доирасида эришилган бир йиллик савдо битимлари миқдори 57,83 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Интеллектуал ва юқори технологияли ускуналар етказиб бериш бўйича битимлар миқдори 16,5 млрд долларни ташкил этган бўлса, хўжалик техника ва электроника бўйича 4,3 млрд долларлик, кийим-кечак, тақинчоқлар ва кунлик эҳтиёж моллари етказиб беришга доир 3,3 млрд, 12 млрд долларлик автомобиллар етказиб бериш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етказиб беришга доир 12,7 млрд долларлик битимларга эришилган. Тиббий анжомлар ва дори-дармонлар, соғломлаштириш маҳсулотлари етказиб бериш бўйича имзоланган битимлар 5,8 млрд долларни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 5-10 ноябрь кунлари Шанхай шаҳрида Ⅰ Хитой халқаро импорт кўргазмаси бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
00:34 / 12.07.2026
Хитой Starlink сунъий йўлдошларини ишдан чиқарувчи қуролини намойиш этди
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026