Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қулупнайлар ичига игна яширишда гумон қилинаётган аёл 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин
Австралияда маҳаллий дўконларда сотилган қулупнайлар ичига тикув машинаси игнасини яширишда гумон қилинаётган 50 ёшли Ми Ут Тринх қўлга олинди. Брисбен магистр суди унинг гаров пули эвазига қўйиб юборишни рад этди ва 22 ноябрда бўлиб ўтадиган эшитувгача уни назорат остида қолдирди, дея хабар беради ABC.
Виктория штатидаги қулупнай қутисида Тринхнинг ДНКси аниқланган. Полиция маълумотларига кўра, гумондор Berrylicious фермасида супервайзер бўлиб ишлаган. Тринхнинг адвокати таъкидлашича, қулупнайларни қадоқлаш аёлнинг вазифасига кирмаган.
Аёлга маҳсулотларга қасддан зиён етказиш билан боғлиқ етти эпизод бўйича айблов қўйилган, зеро воқеа иқтисодий йўқотишларни келтириб чиқарган. Гумондорга 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланаши мумкин. Тергов иши ҳозирча якунланмаган.

Судда қайд этилишича, Тринх тахминан иш жойидаги вазиятга қасддан ва жаҳл қилиб шундай йўл тутган, дейилади The Guardian нашрида. CNN маълумотларига кўра, аёл ҳамкасблари томонидан ёмон муносабатдан шикоят қилган ва қасос эҳтимоли ҳақида гапирган.
Австралия полицияси баҳоларига кўра, полицияга қулупнайларда игна топилиши билан боғлиқ 230 шикоят келиб тушган. Воқеалар 69 маҳаллий брендни ҳам ўз ичига олди.

Бундан аввал сентябрь ойидан австралияликлар қулупнайлар ичига яширинган тикув машинаси игналарини топа бошлашгани ҳақида хабар берилган эди.
Шунингдек Янги Зеландияда ҳам Австралиядан етказилган қулупнай партияларида игналар аниқланган. ОАВда маҳаллий аҳоли ўртасида ваҳима кўтарилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
10:29 / 05.02.2026
Германия Австралия билан нодир ер металлари бўйича ҳамкорликни кенгайтиради
21:06 / 29.01.2026
2025 йилда Ўзбекистонда ярим миллиондан кўпроқ одам маъмурий жазога тортилди
22:14 / 25.01.2026