Супермаркет мижозларни истеъмол олдидан қулупнайларнинг ичини очиб кўриш зарурати ҳақида огоҳлантирди ҳамда уларга меваларни қайтариш имконини берди. 

"Харидорлар хотиржамлик учун уйларидаги Choice бренди остидаги қулупнайларни қайтаришлари мумкин. Уларга компенсация берилади", деб ёзилган Countdown тармоғида. 

Countdown тармоғи шунингдек воқеани ўрганиш мақсадида Янги Зеландия ва Австралия ҳукуматлари билан боғланди. Тармоқ вакили игнали қулупнайлар аниқланган дўконлар манзилига аниқлик киритмади. Шу билан бирга, игналарни харидор аниқлаганми ёки дўкон ходими - ноаниқ.