Жаҳон | 18:20 / 12.11.2018
4869
2 дақиқада ўқилади

Россияда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» миллий дастур тақдимотлар сериясига старт берилди

11 ноябрда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» давлат дастури доирасида Россия шаҳарлари бўйлаб Ўзбекистондан промо-турлар сериясига старт берилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди

Қўмита, «Ўзшаробсаноат» АЖ ва туристик ташкилотлар вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси 11 ноябрдан 18 ноябргача РФнинг бир неча шаҳри - Новосибирск, Екатеринбург, Қозон ва Уфада тақдимот ўтказади.

Тадбирлар доирасида Ўзбекистондаги маданий-рекреацион имкониятлар, гастрономик, эко ва тоғ-чанғи туризми тақдимотлари, шунингдек Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб бепул тур танлови ўтказилиши кўзда тутилган. Россия касаба уюшмалари, туркомпаниялари ва бизнес доиралари вакиллари учун «В2В» учрашувлар доирасида олдиндаги қишки ва баҳорги мавсум учун махсус таклифлар тақдим этилади. Бу икки мамлакат туристик бизнес вакиллари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш имконини беради. 

Россияда Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагини билдираётганлар сони кундан кунга ошиб бормоқда. Тут.ру нашрига кўра, Янги йил байрами таътилига россияликлар томонидан энг кўп сотиб олинаётган чипталар бўйича Ўзбекистон етакчилик қилмоқда. National Geographic Traveler журнали версиясига кўра, National Geographic Traveler Awards 2018 танловида гастрономик йўналишда Ўзбекистон ғолиб деб топилган. 

Тақдимот дастури доирасида промо-тадбирлар меҳмонлари ва иштирокчилари ўзбек миллий таомлари билан сийланди ҳамда миллий мусиқий ансамбллар дастурлари намойиш қилинди. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид