Жаҳон | 09:06 / 13.11.2018
3805
1 дақиқада ўқилади

Трамп Пуэрто-Рикони қўшимча молиявий ёрдамдан маҳрум қилмоқчи

Фото: Olivier Douliery / CNP / AdMedia / Global Look Press

АҚШ президенти Дональд Трамп довуллардан жабр кўрган Пуэрто-Рикони қўшимча молиявий ёрдамдан маҳрум қилиш ниятида. Бу ҳақда CNN манбаларга асосан хабар бермоқда.

Телеканал маълумотларига кўра, Трамп маъмуриятининг фикрича, Пуэрто-Рикони довуллар оқибатларни бартараф этиш ишлари учун молиялаштириш ажратиш назарда тутилган қонун лойиҳасидан чиқариб ташлаш керак.

Таъкидланишича, Пуэрто-Рико ҳозирга қадар ёрдам сифатида ажратилган барча пулларни сарфлаб бўлмаган.

Аввалроқ, оммавий ахборот воситалари Трамп Пуэрто-Рикодаги довул қурбонлари сонига ишонмаганлиги сабабли «қаттиқ танқид» қилингани ҳақида хабар берганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Трамп ва Макрон ўртасидаги дўстлик тугагани ҳақида маълум қилинганди.

Мавзуга оид