Жаҳон | 00:42 / 15.11.2018
12933
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Антарктикада йўқолиб кетган суперқитъа изларини топишди

Фото: РИА Новости / В. Чистяков

Геофизиклар халқаро гуруҳи Антарктика музлари остида қадимги қитъалар изларини топишди, деб хабар берди Live Science портали.

Олимлар Европа коинот агентлигининг сайёрамизнинг гравитация майдони ҳақида 2003 йилдан 2013 йилгача маълумот тўплаган GOCE сунъий йўлдошидан олинган маълумотларни қолган зондлардан олинган маълумотлар билан солиштириб, литосферанинг уч ўлчовли харитасини яратишган. Улар шу тариқа узоқ вақтдан бери Антарктида деб ҳисобланган “илғанмас ҳудуд”ни кўра олишган.    

“Кўраётганларимиз бизни Гондвана суперқитъаси парчаланиши замонларига қайтармоқда ва Антарктикани уни ўраб турувчи қитъалар билан боғланганини кўрсатади”, деб айтган тадқиқотнинг асосий муаллифи, Кил университети геофизиги Йорг Эббинг.

Олимлар тадқиқот давомида Шарқий Антарктиданинг баъзи қисмлари Африка, Ҳиндистон, Австралия ҳамда Жанубий Американи ўз ичига олган қадимги суперқитъа Гондвана билан боғланганлигини ўрнатишган. Олимларнинг таъкидлашича, Гондвана кембрийгача даврнинг охирида (750-540 млн йил аввал) ҳосил бўлган ва тахминан 180 млн йил аввал парчаланиб кетган.

Олимларнинг таъкидлашича, Ғарбий Антарктиканинг ер қобиғи Шарқийникидан анча энсизроқ.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид