Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияга халқаро ёрдам кўрсатиш учун шартларни маълум қилди
Фото: Umit Bektas/Reuters
АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Жонатан Коэннинг маълум қилишича, Вашингтон шундай фикрдаки, то Сурияда ҳокимиятни топшириш жараёни бошланмагунча, халқаро ҳамжамият ушбу давлатга ёрдам бермайди. Дипломат бу ҳақда БМТ Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазият бўйича йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради ТАСС.
Шу билан бирга, Коэннинг сўзларига кўра, Суриядаги вазиятни ўзгартиришга қаратилган муҳим қадам конституциявий қўмита тузилиши бўлади. Унинг таъкидлашича, Сурия Араб Республикаси ҳукумати бундай қўмита тузилишига тўсқинлик қилмоқда. Дипломат Москвани Сурия етакчиси Башар Асадга таъсир ўтказишга чақирди.
Доимий вакил ўринбосарининг маълум қилишича, «халқаро ҳамжамият барқарор ва ортга қаратилмайдиган сиёсий жараён бошлангани аниқ бўлмагунича, тикланиш учун ёрдам бериш масаласини ҳаттоки кўриб ҳам чиқмайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳаракатлари Исроилнинг Суриядаги режаларига халақит бера бошлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
08:33
Обама нима учун АҚШ ўзга сайёраликларни яшира олмаслигини тушунтирди
08:24
Эпштейннинг ўлимидан олдинги эҳтимолий хати сурати эълон қилинди
23:45 / 06.05.2026
Эрон яна БААга ракета отди: Теҳрон Трампни менсимаяптими?
21:31 / 06.05.2026