Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Ўзбекистон-Хитой: тарихий-маданий, илмий ва иқтисодий алоқалар ривожи” мавзусидаги халқаро конференция ўтказилди
Тошкентда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 178-сонли қарорига мувофиқ “Ўзбекистон-Хитой: тарихий-маданий, илмий ва иқтисодий алоқалар ривожи” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистондаги Хитой элчихонаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, хорижий ва маҳаллий олийгоҳлар раҳбарияти иштирок этди.

KUN.UZ мухбирининг хабар беришича, тадбирни Тошкент Давлат Шарқшунослик институти (ТошДШИ) ректори, профессор А.Маннонов очиб берган. У Ўзбекистондаги хитойшунослик мактаблари, Ўзбекистон ва Хитой дўстона алоқалари ҳақида сўзлаб, кейинги ҳамкорликка доир таклифлари билан бўлишди.
Маннонов Ўзбекистон ва Хитой илмий марказлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида ТошДШИда ўзбек-хитой факультетини таъсис этиш, хитой филологияси мутахассислиги бўйича double degree дипломини олиш механизми ва ўқув режаларини ҳамкорликда ишлаб чиқишни таклиф қилди.
Шунингдек, ўзбек аудиторияси учун хитой тилидаги ва хитой аудиторияси учун ўзбек тилидаги янги академик ўқув дастурларини ишлаб чиқишда давом этиш кераклиги таъкидланди. Сўнгги йилларда хитой тили, тарихи, адабиёти, иқтисодиёти ва географиясига оид 20 дан ортиқ ўқув қўлланмаси чоп этилгани қайд этилди.
Бундан ташқари, ХХР манфаатлари йўлида ТошДШИнинг шарқшунослик, жумладан афғон, араб, ҳинд, форс ва турк филологияси бўйича мутахассисларни тайёрлашга доир педагогик салоҳиятини ўрганиш зарурлиги ҳақида сўз юритилди.

ТДШИ ҳузуридаги Конфуций номидаги ўзбек-хитой институти директори Саодат Носированинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги дипломатик алоқаларга 27 йил тўлиши муносабати билан бу йил ҳам анъанавий тарзда халқаро даражадаги конференция ўтказилган. Мақсад – Ўзбекистон-Хитой мактабини дунёга танитиш, ёшларнинг илмий ишларига амалий ёрдам кўрсатиш, икки мамлакат мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва илмий йўналишдаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш.
“Бу йил нафақат Хитойнинг Ланчжоу университетидан, балки Россиянинг Волгоград ҳамда Қозон университетлари мутахассислари ҳам анжуманга ташриф буюришди”, - дейди у.
Доцентнинг таъкидлашича, жорий йилнинг ўзида Хитой томонидан 300 дан ортиқ таълим грантлари бўйича ўрин ажратилган. Бугунги кунда 10 мингдан зиёд Ўзбекистон ёшлари Хитойнинг турли олийгоҳларида таҳсил олмоқда.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026