Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. «Сити» ва «Ливерпуль»да йирик ғалаба, «МЮ»да дуранг
Англия Премьер-Лигаси 13-туридан ўрин олган бир қанча ўйинлар якунланди.
«Манчестер Сити» сафарда «Вест Ҳэм» билан беллашиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4та тўп йўллади. Ёш ҳужумчи Лерой Сане дубль соҳиби бўлди.
«Ливерпуль» сафарда «Уотфорд» меҳмони бўлиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Салоҳ, Фирмино ва Александер-Арнолд ҳисобига ёзилди.
«Манчестер Юнайтед» ўз уйида «Кристал Пэлас» билан баҳс юритди. Ўйинда ҳисоб очилмади.
«Манчестер Сити» 35 очко билан АПЛ жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Ливерпуль» 33 очко билан 2-ўринни, «Манчестер Юнайтед» 21 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
АПЛ, 13-тур
24 ноябрь
Вест Ҳэм – Манчестер Сити 0:4
Голлар: 0:1 – 11 Сильва, 0:2 – 19 Стерлинг, 0:3 – 34 Сане, 0:4 – 90 Сане.
Уотфорд – Ливерпуль 0:3
Голлар: 0:1 – 67 Салоҳ, 0:2 – 76 Александер-Арнолд, 0:3 – 89 Фирмино.
Фулҳэм – Саутҳемптон 3:2
Голлар: 0:1 – 18 Армстронг, 1:1 – 33 Митрович, 2:1 – 43 Шюррле, 2:2 – 53 Армстронг, 3:2 – 63 Митрович.
Брайтон – Лестер 1:1
Голлар: 1:0 – 15 Мюррей, 1:1 – 79, пенальти Варди.
Эвертон – Кардифф 1:0
Гол: 1:0 – 59 Сигурдссон.
Манчестер Юнайтед – Кристал Пэлас 0:0
Мавзуга оид
19:09 / 13.02.2026
Каррик «МЮ»ни ғалабали йўлга қайтарди. У буни қандай уддаламоқда?
23:09 / 06.02.2026
Абдуқодир Ҳусанов «Манчестер Сити»нинг январ ойидаги энг яхши футболчиси бўлди
12:33 / 02.02.2026
«МЮ»да камбэк, «Сити» дарвозасига йил голи, «Реал» амаллади. Кун ўйинлари
12:15 / 18.01.2026