Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХМТ: Учинчи томон мониторингида давлат идоралари иштирок этмади
Пахта йиғим-терим даврида олиб борилган Учинчи томон мониторингида давлат идораларининг бирорта ҳам вакили қатнашмаган. Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси техник координатори Йонас Аструп Wyndham меҳмонхонасида бўлиб ўтган тадбирда шу ҳақда маълум қилди.

Kun.uz мухбирига кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати, иш берувчилар ва касаба уюшмалари билан эришилган келишувга биноан пахта теримида болалар меҳнатини 2013 йилдан буён мониторинг қилиб келмоқда. 2015 йилдан бошлаб эса, Жаҳон банки билан келишувга асосан ХМТ терим давомида мажбурий меҳнат ва болалар меҳнат мониторингини амалга ошириб келмоқда.
Жойлардаги ҳолатни холисона ўрганиш мақсадида ХМТ экспертлари томонидан ҳамроҳларсиз ва олдиндан эълон қилинмаган ҳолда, теримчилар ва теримга жалб этилган бошқа шахслар билан ўн бир мингта суҳбат уюштирилди. 2018 йилдан бошлаб, далалардаги суҳбатлар, хабардорликни ошириш ва ишонч телефонлари орқали келиб тушган мурожаатларни ўрганишда кузатувчиларга қўшилиб маҳаллий инсон ҳуқуқлари фаоллари ҳам қатнашдилар.
Мониторингда бирорта давлат идоралари вакиллари қатнашмади. Боз устига, самарадорликни янада ошириш мақсадида далаларнинг GPS координаталари таваккал равишда танлаб олиниб, ХМТ экспертларига сафарга чиқишдан бир оз муддат олдин берилди.

2018 йилда аксарият теримчилар пахта далаларига ихтиёрий равишда чиққан бўлиб, теримда иштирок этган баъзи давлат ташкилотлари вакиллари теримга чиқишни истамаганларини, аммо иш жойида муаммо келиб чиқмаслиги учун далага чиққанликларини билдирган. Бошқа гуруҳ теримчилар эса, терим учун тўлов миқдорининг анча яхшилангани ва қўшимча рағбатлантирувчи мукофотлар берилишини эшитиб, далага чиққанлигини маълум қилишган.
Мавзуга оид
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
18:13 / 22.04.2026
2025 йилда қарийб 8 минг ноқонуний мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди – БМТ
21:22 / 28.02.2026
Сурхондарёда ўқитувчилардан мажбурий пул йиғиш топшириғини берган “замҳоким” ишдан олинди
13:35 / 28.02.2026