Жаҳон | 21:50 / 26.11.2018
36654
2 дақиқада ўқилади

Радада Порошенконинг истеъфоси талаб қилинди 

Фото: Globallookpress

Украина Радасида “Мухолиф платформа – Ҳаёт учун” фракциялараро депутатлар бирлашмаси Керчь бўғозида юз берган воқеадан кейин президент Пётр Порошенконинг истеъфога чиқиши лозимлигини айтди.

Мухолифатнинг баёнотига кўра, айни вақтда асосий вазифа одамларни ҳимоя қилиш ва ихтилофнинг янада авж олишига йўл қўймаслик ҳисобланади, бунинг учун эса воқеага алоқадор барча ҳарбий амалдорларни лавозимидан четлатиш керак.

“Биз ҳозирги вазиятдан чиқишнинг ягона йўли президент Порошенконинг истеъфога кетиши ва Украина президенти сайловлари ўтказилиши, деб ҳисоблаймиз”, деб айтилган бирлашмада. 

Таъкидланишича, президент шу тариқа “ҳокимиятни тортиб олиш”га интилмоқда ва президент сайловлари ўтказилишини бекор қилмоқчи, чунки уларда фаворит ҳисобланмайди.

“Ҳарбий вазият ҳозирги таназзулга учраган тузумга номақбул шахслардан “ халос бўлиш”, ОАВни ёпиш ва сўз эркинлигини чеклашга имкон беради”, дейилган баёнотда.

Бундан ташқари, бирлашмада ҳарбий вазият жорий қилинишини асоссиз деб ҳисоблаб, Россия томони билан ихтилофни тинч йўл билан ҳал қилишга чақирилган.

25 ноябрда Украинанинг учта ҳарбий кемаси Россиянинг чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Керчь бўғозига йўл олган. Москва бунга жавобан бўғозни ёпиб қўйган ва украин кемаларини ушлаган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид