Ўзбекистон | 11:40 / 27.11.2018
26229
10 дақиқада ўқилади

Боғчалар фаолиятини текшириш ишлари тартибга солинади (батафсил)

Фото: KUN.UZ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш ишларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текшириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, унинг талаблари:

а) Қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлари:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ва халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси;
Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
оммавий ахборот воситалари (журналистик текширув бўйича);
тасарруфида умумтаълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари (ўз бўйсунувидаги умумтаълим муассасаларини текширишлари бўйича) фаолияти доирасида;

б) Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни доирасида;

в) қўзғатилган жиноят ишлари ва маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар доирасида;

г) мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг фаолиятини текшириш доирасида;

д) фавқулодда вазиятлар, турли ҳодисалар юзасидан ва терговга қадар текширувлар доирасида ўтказиладиган текширишларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қайд этилишича, мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текширишдан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширишда мактабгача таълим муассасаларининг роли ва масъулиятини кучайтириш, тарбияланувчиларга Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларига мувофиқ сифатли таълим берилишини таъминлаш учун шарт-шароит яратиш, мактабгача таълим муассасаларидаги ижро интизомини мустаҳкамлаш, мактабгача таълим муассасаларини текширишларнинг самарадорлигини ошириш орқали педагоглар ва бошқа ходимларнинг касбий фаолиятига асоссиз равишда аралашувга чек қўйиш, назорат қилувчи ва бошқа давлат органлари томонидан таълим сифатига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этишдан иборат.

Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини текширишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

мактабгача таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнининг сифати, тарбиячиларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини оширишга кўмаклашиш;

қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этиш шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросининг ўз вақтида ва сифатли равишда таъминланишини ташкил этиш;

мактабгача таълим муассасалари фаолиятида кам самарали тафтишларни қисқартириш билан бир вақтда тўлақонли текширишлар самарадорлигини ошириш;

мактабгача таълим муассасалари фаолиятидаги очиқлик, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминлаш, таълим-тарбия жараёни устидан самарали давлат ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;

мактабгача таълим муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш;

давлат органлари ва ташкилотларининг мактабгача таълим муассасалари фаолияти билан боғлиқ вазифалари, функциялари ва ваколатларини аниқ белгилаш ва тартибга солиш.

Мактабгача таълим муассасаларида:

вояга етмаганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш масалалари бўйича текшириш – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасини амалга оширувчи махсус бўлинмалари томонидан;

ёнғин хавфсизлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига амал қилинишини ўрганиш, ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда уларни ўчиришга қаратилган ҳуқуқий, ташкилий ва илмий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари бўйича текшириш – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилинишини ўрганиш, санитария-гигиена тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга ошириш, ўқувчиларнинг санитария маданияти даражасини ошириш, давлат санитария назоратини амалга ошириш масалалари бўйича текшириш – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Давлат санитария-эпидемиология назорати республика маркази ва ҳудудий давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари томонидан;
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, ходимнинг ҳаёти ва соғлиғи устуворлигини таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилишга оид талабларга риоя этилиши устидан назорат ва текширувни амалга ошириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари бўйича текшириш – Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг ҳудудий бандликка кўмаклашиш ва аҳолини иш билан таъминлаш марказлари томонидан;

аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ўрганиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ва зарарини камайтириш юзасидан чораларни амалга ошириш, фавқулодда вазиятлар шароитида ҳаракат қилишга тайёр бўлишни ташкил этиш, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тадбирлари бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш масалалари бўйича текшириш – Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан;

ер, ер ости бойликлари, сув, дарахтлар ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланиш, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат экологик назоратини ўрнатиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларини мувофиқлаштириш борасида ягона сиёсатни амалга ошириш, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш, болаларнинг экологик маданиятини ошириш масалалари бўйича текшириш – Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.

Мактабгача таълим муассасаларининг фаолиятини текшириш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

режали текшириш;
режадан ташқари текшириш;
назорат тартибида текшириш.

Мактабгача таълим муассасаларида режали текширишларни ўтказиш текширишга ваколатли органлар билан тегишлилиги бўйича тасарруфида мактабгача таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан тасдиқланадиган текширишларнинг йиллик режа-жадвалига мувофиқ ҳолда амалга оширилади.

Кейинги йил учун текширишларнинг йиллик режа-жадвали тегишлилиги бўйича текширишга ваколатли органларнинг марказий аппарати билан тасарруфида мактабгача таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг марказий аппарати ҳамда текширишга ваколатли органларнинг ҳудудий бўлинмалари билан тасарруфида мактабгача таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ҳар йили 25 декабрга қадар тасдиқланади. Тасдиқланган йиллик режа-жадвалларнинг нусхалари тегишлилиги бўйича мактабгача таълим муассасаларига ҳар йили 1 январга қадар етказиб берилади.

Йиллик режа-жадвал текширишга ваколатли органларнинг мактабгача таълим муассасасини текширишлари бир вақтга тўғри келиб қолмаслиги ҳисобга олинган ҳолда тасдиқланади.

Текширишга ваколатли органлар томонидан режали текширувлар 3 йилда кўпи билан бир марта ўтказилади. Янги ташкил этилган мактабгача таълим муассасаларида дастлабки уч йил мобайнида режали текширишлар ўтказилмайди, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.

Қуйидаги ҳолларда мактабгача таълим муассасалари йиллик текширишлар режа-жадвалига киритилмайди:

мактабгача таълим муассасаси фаолиятини текшириш учун белгиланган муддатлар инобатга олинмаган бўлса;

мактабгача таълим муассасаси фаолиятини текширишларнинг йиллик режа-жадвалини шакллантиришнинг қоидалари бузилган бўлса;

мактабгача таълим муассасалари тугатилган ёки тугатиш жараёнида бўлса;

мактабгача таълим муассасаларининг режа-жадвалга киритилиши қонун ҳужжатларига зид бўлса.

Режадан ташқари текширишлар текширишга ваколатли органлар томонидан:

мактабгача таълим муассасаси тугатилаётганида;

тасарруфида мактабгача таълим муассасаси бўлган вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари тасарруфидаги мактабгача таълим муассасаси фаолиятини текширишни сўраб текширишга ваколатли органга мурожаат этган тақдирда;

мактабгача таълим муассасаси фаолиятига оид қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг топшириқлари ҳамда давлат дастурларида белгиланган вазифаларнинг ўз муддатида ва сифатли ижро этилишини тезкор ўрганиш талаб этилганда;

инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилишининг, фавқулодда вазиятлар юзага келишининг олдини олиш, педагоглар ва ўқувчилар ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли омилларнинг пайдо бўлиши, санитария-эпидемиология вазияти мураккаблашиши, шунингдек бошқа давлатлардан юқумли касалликлар кириб келиши ва тарқалиши эҳтимоли мавжуд бўлганда;

мактабгача таълим муассасаси бошқарувида таълим-тарбия сифатига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган жиддий камчиликлар мавжуд бўлганда;

оммавий ахборот воситалари ёки Интернетдаги манбаларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига доир қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилинганда;

мактабгача таълим муассасаларида ташкилий-бошқарув, услубий, маънавий ва молиявий жиҳатдан жиддий нуқсонлар мавжудлиги тўғрисида ишончли маълумот бўлганда амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид