Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада АҚШ ҳарбий базаси пайдо бўлиши мумкин
Украина Қўшма Штатлар билан мамлакатда АҚШ ҳарбий базасини қуриш борасида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда iz.ru дипломатик доиралардаги манбаларга асосан хабар қилди.
Таъкидланишича, бу маълумотни Украина Олий радаси депутати Иван Винник ҳам тасдиқлаган. Унинг билдиришича, Киевга Москванинг «таҳдидларидан» ўзини ҳимоя қилиш учун Америка базаси керак.
«Агар сиёсий даража ҳақида гапирадиган бўлсак, америкаликлар билан мулоқот олиб борилмоқда. Агар қонуний жиҳатни тилга оладиган бўлса, унда бу Украинанинг НАТОга интеграциясидан дарак беради», - дея тушунтирди Винник.
Шу билан бирга, Америка сиёсий доиралардаги манбанинг қайд этишича, бу «қадам Москва билан муносабатларни янада кескинлаштиради», шунинг учун Вашингтон ҳозирча Киевга тегишли кафолатлар бермаяпти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ФХХ украиналик денгизчилар сўроқ қилингани акс этган видеони эълон қилганди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:56 / 11.07.2026
Украина Россиядаги стратегик объектларга зарбаларни кенгайтирмоқчи
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026