Жаҳон | 21:10 / 29.11.2018
21890
2 дақиқада ўқилади

Грузиянинг янги президенти: Ҳозир Россия билан дўстлашиш вақти эмас  

Фото: GETTY IMAGES

Грузияда президент сайловларида ғолиб бўлган Саломе Зурабишвили ҳозир Россия билан ҳамкорлик қилишнинг мавриди эмаслигини айтди. 

“Россия ўзини ҳозиргидек тутишни давом эттирар экан, одамлар ўғирланаётган оккупация чизиғида юз бераётганлар ва бу линия ҳудудимизга тобора ичкарилаб бораётгани, тобора Тбилисига яқинлашаётгани, Россия Украинага нисбатан ўзини тутаётгани ҳисобга олинса, булар биз ҳозир ҳамкорликка ўтишимизни англатади, деб ўйламайман”, деб айтган Зурабишвили.

Унинг айтишича, Грузия Европани қўллаб-қувватлайди ва Европа ҳамда Америка тимсолида ғарб давлатлари Россия билан мулоқот бошлашса, унда Грузия четда қолмайди. 

Грузия Россияни Жанубий Осетия билан чегара чизиғида одамлар ўғирлашда бир неча марта айблаган. Россия Жанубий Осетияни мустақил давлат, Грузия эса ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. 

29 ноябрда Грузия марказий сайлов комиссияси мамлакатда ўтган президент сайловларининг 2-тури натижаларини эълон қилди. Уларга кўра, Зурабишвили 59,52 фоиз овоз билан сайловларда ғалаба қозонган. 

Мавзуга оид