Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп нефть нархини қандай қулатганини сўзлаб берди
Фото: reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп The Washington Post нашрига берган интервьюсида Саудия Арабистонига бир қўнғироқ билан нефть нархини қулатганини сўзлаб берди.
“2,5 ой олдин бир баррель нефть 82 доллар эди ва 100 долларга яқинлашаётганди, бу солиқнинг оширилишига ўхшарди. Мен буни истамасдим. Мен уларга қўнғироқ қилдим ва улар нефтнинг бозорга оқишига ижозат беришди ҳамда нефть нархи 52 доллар бўлди”, деб айтган Трамп.
Унинг айтишича, у бу қўнғироқни 3 ойча аввал амалга оширган.
Октябрь ўрталаридан нефть арзонлаша бошлади ва ноябрь ўрталарига келиб, бир йилдан кўпроқ вақт ичида илк бор 60 доллардан арзонлашди. Нефть нархининг пасайиши бир қатор омиллар билан тушунтирилмоқда, улардан энг асосийси – бир қатор давлатларда иқтисодий ўсишнинг пасайиши билан бирга нефть қазиб олиш ҳажмининг ошиши ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
13:52 / 13.03.2026
Венгрия Киевга инкассатор машиналарини пулларсиз қайтаради
09:37 / 03.02.2026
Трамп муҳим минераллар захираси яратилишини эълон қилди
23:30 / 07.11.2025