Жаҳон | 09:20 / 03.12.2018
3409
2 дақиқада ўқилади

КХДР ва Жанубий Корея вакиллари Мексикада учрашдилар

Фото: Yonhap

Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва ва КХДР Олий халқ йиғилиши президиуми раиси Ким Ен Нам Мексикада ўзаро мулоқот ўтказди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, томонлар Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадорнинг инаугурацияси вақтида суҳбатлашиб олишган.

Таъкидланишича, Шимолий ва Жанубий Корея вакилларининг учрашуви ҳақидаги тафсилотлар ҳозирча номаълум бўлиб турибди.

Шу билан бирга, Кан Гён Хва АҚШ президентининг қизи ва маслаҳатчиси Иванка Трамп билан ҳам суҳбатлашган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Кореядан КХДРга ўн йил ичидаги биринчи поезд йўл олгани хабар қилинганди.

Унда бўлган Жанубий Корея расмий шахслари ва мутахассислари темир йўллари ҳолатини Хитой билан чегарадош бўлган Синийжу шаҳрига қадар текширувдан ўтказишади. Бу икки Корея давлати ўртасида қатновларни йўлга қўйиш учун қаерда таъмирталаб жойлар борлигини аниқлаш мақсадида керак.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид