Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Деҳлида ўзбек маданияти фестивали бўлиб ўтди
Деҳлида International Bazaar-2018 халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар, ижтимоий, маданий ва ижодий ташкилотлар, етакчи туристик компаниялар вакиллари иштирок этишди.

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонасининг Kun.uz’га маълум қилишича, Деҳли аёллар уюшмаси бирлашмаси (DCWA) мазкур фестиваль Ҳиндистондаги дипломатик миссиялар учун ажойиб платформа сифатида хизмат қилишини эътироф этган.
Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш, шунингдек ўзбек халқининг бой маданиятини намойиш қилиш мақсадида Деҳлидаги Ўзбекистон элчихонаси мазкур тадбир ташкилотчилари қаторига қўшилди.
Фестиваль доирасида Ўзбекистон стенди миллий услубда анъанавий ва амалий санъат буюмларидан фойдаланган ҳолда безатилди. Меҳмонларга мамлакатимизнинг бой тарихий-маданий мероси ҳақида сўзловчи ахборот материаллари тақдим этилди. Фестиваль давомида шунингдек ўзбек миллий либослари намойиши ҳам бўлиб ўтди ва бу тадбирга таклиф қилинганларнинг катта қизиқиш ва олқишларига сабаб бўлди.
“Биз пойтахт аҳолиси учун анъанага айланган ушбу фестивални ҳар йили ўтказамиз. Тадбирда иштирок этиш учун элчихоналар ва халқаро ташкилотлар, сайёҳлик компаниялари, шунингдек Деҳли аҳолиси ва меҳмонларини дунёнинг турли мамлакатлари маданияти, анъаналари ва таомлари билан танишиш ва завқ олишга таклиф қиламиз. Бугунги тадбирда Ўзбекистоннинг қатнашиши Ҳиндистон аҳолисига ажойиб мамлакатингизнинг туристик ва маданий ўзига хослиги билан янада кўпроқ танишиш имконини беради”, - дейди DCWA президенти Луиз Аскуит.

DCWA қўмита раиси Рева Ханна ушбу фестиваль ташкилотчиларидан бири сифатида иштирок этган Ўзбекистон элчихонасига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдирди. У Ўзбекистон павильони ҳар доимгидек ўзининг ёрқинлиги, намойиш этилган маҳсулотларининг жозибаси, ўзбек матолари ва атласининг хилма-хиллиги билан ажралиб туришини эътироф этиб, ўзбек миллий таомлари, жумладан паловнинг мазаси бетакрор эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026
Исроилда хавфсизлик вазияти кескинлашиши мумкин — элчихона
09:01 / 04.06.2026