Ўзбекистон | 23:06 / 07.12.2018
3924
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек-Беларусь институти Ўзбекистонда ташкил этилади

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик натижасида Минск шаҳрида Амалий мутахассисликлар институтининг ташкил этилиши ҳақида хабар берилган эди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур институтга ўзбекистонлик ёшларни кўпроқ қамраб олиш ҳамда юртимизда нуфузли хорижий олий таълим муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида томонларнинг ўзаро келишуви асосида Ўзбек-Беларусь институти Ўзбекистонда ташкил этилади.

“Вазирлик кенг жамоатчиликдан мазкур институт билан боғлиқ ахборотдаги ноаниқлик учун узр сўрайди. Ўйлаймизки, мамлакатимизда яна бир нуфузли хорижий олий таълим муассасасининг ташкил этилиши халқимизни, айниқса, ёшларимизни хурсанд қилади”, - дейилади манбада.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид