Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониянинг етти музейи томонидан ишланган “Марказий Осиё маданий мероси Япония альбомларида” тақдимоти ўтказилди
“Марказий Осиё маданий мероси Япония тўпламларида” альбоми тақдимоти Тошкентда старт берилган маданий мерос форумидаги ёрқин чиқишлардан бири бўлди. Тақдимот Михо музейи (Сигараки, Япония) махсус илмий ходими Сергей Лаптев томонидан ўтказилди, дея хабар беради Kun.uz мухбири.
Мазкур альбомнинг ўзига хослиги шундаки, у нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиё маданий мероси намуналарини ўз ичига қамраб олган, зеро у ёки бу предметларнинг келиб чиқишини ишончли аниқлаш имкони йўқ.


Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашгани ҳеч кимга сир эмас. Япония эса унинг энг шарқий қисмида жойлашган. Айнан шунинг учун альбом сўнгги 40 йилда кунчиқар мамлакат аҳолиси орасида машҳур. Сергей Лаптевнинг маълум қилишича, альбом устида Япониянинг етти музейи иш олиб борган.

Барча альбомлар билан Темурийлар давлат музейи ва Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари маркази медиа-холлида танишиш имкони мавжуд.
Мавзуга оид
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
17:53 / 08.06.2026