Ўзбекистон | 00:24 / 13.12.2018
7638
2 дақиқада ўқилади

Видео: йўл остидан ўтувчи иситиш қувурларини таъмирлашдаги нуқсонлар учун ким айбдор? 

Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида марказий иситиш тармоғи қувурлари йўллар остидан ўтади. 

Бу Тошкент шаҳри Учтепа тумани Маҳсуд Шайхзода кўчаси қатнов қисмининг 24-оилавий поликлиника қаршисидаги қисми. Айрим ҳайдовчилар бехосдан пайдо бўлувчи чуқурлик қаршисида ожиз қолишади. Абжирлари эса, қарама-қарши йўлакда ҳаракатни давом эттираётганига кўзимиз тушди. 

Видео: Youtube.com

Видео: Tas-IX

Кўринишидан хулоса қилиш мумкинки, йўл остидан ўтувчи иситиш тармоғи таъмирланганидан сўнг қатнов қисми шундай ҳолатга келиб қолган. Бу етарли даражада тош тўкмасдан, хўжакўрсинга асфальт ётқизиш натижаси, албатта. 

Бунга ким айбдор, ким масъул? Йўлсозлар ёки марказий иситиш таъминоти бошқармаси? Масъуллар қаёққа қараяпти? Тошкентнинг аксар кўчаларида иситиш тармоғи таъмирланганидан сўнг, шундай нохуш ҳолатларга кўз тушавериб, кўзимиз ўрганиб ҳам қолган. Бироқ бунга барҳам бериш вақти келмадими? Таъмирлашдан кейин уни қабул қилиб олувчилар бўлса, улар наҳотки, йўл ҳолатига эътибор қаратишмайди? Улар қачон сидқидилдан ишлашни шиор қилишади?