Жаҳон | 11:47 / 17.12.2018
3857
1 дақиқада ўқилади

АҚШ махсус вакили Сеулга ташриф буюради

Фото: AFP

АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Стивен Биган бу ҳафта Жанубий Кореяга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақида «Рёнхап» хабар қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, Биган жанубий кореялик ҳамкасби Ли Ду Хун билан Шимолий Кореянинг ядросизланишига алоқадор вазиятни муҳокама қилиш ниятида.

Қайд этилишича, томонлар Кореялараро иқтисодий ҳамкорлик бўйича қатор лойиҳаларни санкциялардан олиб ташлаш тўғрисида фикр алмашишни ҳам мўлжаллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР АҚШнинг янги санкцияларини сиёсий провокация деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид