Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда ўзбекистонлик ҳайдовчи терговчининг қўлига ургани учун ҳибсга олинди
Иллюстратив фото
Петербургдаги суд терговчининг қўлига қараб урган йўналишли автобус ҳайдовчиси, Ўзбекистон фуқароси Шерали Ниёзовни икки ойга ҳибсга олди.
Петербург судларининг бирлашган матбуот хизматига хабарига кўра, 20 декабрь куни терговчи Ниёзовни ҳибсга олиш тўғрисида ариза берди. У Колпино шоссесида, «ПАЗ» йўналишли автобусда тергов ҳаракатлари олиб борган Россия Тергов қўмитасиниг Пушкино бўлими терговчисига ҳужум қилганликда айбланмоқда.
«Тергов версиясига кўра, 18 декабрь куни гумонланувчи жабрланувчига ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлмаган зўравонликни қўллаган», - дея аниқлик киритган матбуот хизмати.
«Фонтанка»нинг ёзишича, ҳайдовчи бундай ҳаракатлари оқибатида терговчининг бармоқлари тирналган. Шунга қарамай, Ниёзов ҳибсга олинди. У Ўзбекистон фуқароси бўлиб, Петербургда вақтинчалик рўйхатга олинган ва барқарор ижтимоий муносабатларга эга эмас. Бу, Тергов қўмитаси фикрича, «Ниёзов хавфли экани ҳамда хатти-ҳаракатларининг олдиндан айтиб бўлмаслигидан» дарак беради.
Ҳайдовчи 2019 йил 17 февралгача ҳибсга олинди. У тергов изоляторига юборилишига эътироз билдирмади.
«Фонтанка» маълумотига қараганда, терговчи Савенкова хизматларни хавфсиз бўлмаган тарзда кўрсатиш бўйича жиноий иш юзасидан тегишли тадбирлар олиб борган ва гўёки техник носозликларга эга автобусни кўздан кечирган. Ҳайдовчи бу иш бўйича жиноий жавобгарликка тортилмаган ва шунчаки тўхтатилган пайтда ўз навбатчилигида бўлган.
Тергов қўмитаси маълум қилишича, Ниёзовнинг бундай хатти-ҳаракати - терговчининг бармоқлари тирналиши - ҳужум сифатида баҳоланади.
Мавзуга оид
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
12:49 / 11.10.2025
Петербургда қаровсиз қолган олти нафар вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди
21:00 / 23.08.2025
Вашингтонда ноқонуний мигрантларни ҳибсга олиш ҳолатлари ўн баробарга ошди – CNN
19:52 / 21.08.2025