Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда автомобилларни рўйхатга олиш билан янги тузилма шуғулланади
Қирғизистонда «Унаа» давлат муассасаси ташкил этилди, у автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш учун масъул бўлади. Бу ҳақда ушбу давлат ҳукумати аппаратининг ахборот таъминоти бўлими хабар қилди.
Бош вазир Муҳаммадкалий Абилғозиевнинг сўзларига кўра, автоуловларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳайдовчилар таркиби бўйича ишлар жамоатчилик норозилигига сабаб бўляпти.
«Катта навбатлар, ҳужжатларни ўз вақтида бермаслик ва бюрократия фуқароларга катта ноқулайлик туғдирмоқда. Шу сабабли, Давлат рўйхатдан ўтказиш хизмати ҳузуридаги Ихтисослаштирилган ахборот хизматлари кўрсатиш маркази ҳамда транспорт воситалари ва ҳайдовчилик таркибини рўйхатга олиш департаменти тугатилади. Уларнинг ўрнига «Унаа» янги давлат муассасаси ташкил этилади», - дея таъкидлаб ўтди у.
Вазирлар маҳкамаси раҳбарининг қайд этишича, инсон омилини йўқотиш мақсадида «Унаа» ДК фаолияти тўлиқ автоматлаштирилишини таъминлаш зарур.
«Ноябрь ойида автомобилларни рўйхатга олиш тизимида аниқланган коррупцион механизмлар давлат сиёсати принциплари ва мамлакатни рақамлаштиришга қаратилган чора-тадбирларга мос келмайди. Яқин келажакда биз барча тайёргарлик ишларини якунлашимиз ва шаффоф танлов орқали янги ходимларни ишга олишимиз керак», - деди Муҳаммадкалий Абилғозиев.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда президентнинг ғазабига учраган транспорт вазири ишдан кетганди.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026