Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Давлат департаменти Барселонадаги терактлар ҳақида огоҳлантирди
Барселонада байрам вақтида теракт юз бериши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг консуллик ишлари бюроси Twitter’да хабар берди.
«Барселонадаги Лас Рамбла туманида рождество ва янги йил вақтида автотранспорт ҳаракатланувчи жойларда, жумладан, автобусларда ўта эҳтиёткор бўлиш тавсия этилади. Террорчилар ҳеч қандай ёки деярли огоҳлантиришсиз ҳужум қилиши мумкин, уларнинг мақсади - сайёҳлик жойлари, транспорт тармоқлари ҳамда бошқа жамоат жойлари», - дейилади хабарда.
Бюро америкалик фуқароларни чет элга сафарларда кутилаётган хавф-хатарлар ҳақида огоҳлантириш билан шуғулланади. Испаниянинг Observador нашри хабарига кўра, Каталония майдонлари ва Портал де ла Пау майдонларидан четроқда юриш, рождество пайтида ўта эҳтиёткор бўлиш керак.
2017 йилнинг августида Барселонада бир қатор автомобиль терактлари юз берди, улардан бири - Ла Рамбла кўчасида. Барча ҳужумлар натижасида 16 киши ҳалок бўлди ва 130 киши жароҳатланди.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026