Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь АҚШ ҳарбий базасининг Польшада жойлаштирилишини «таҳдид» деб ҳисобламоқда
Беларусь мудофаа вазири Андрей Равковнинг маълум қилишича, қўшни ҳудудларда хорижий ҳарбий базаларни жойлаштириш Беларусь ҳукумати томонидан «таҳдид» сифатида кўрилади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
Равковнинг аниқлик киритишича, у «таҳдид» сўзи билан маълум бир вазиятда «ҳарбий хавфни ҳарбий таҳдид даражасигача» олиб келиши мумкин бўлган «омиллар ёки омилларнинг комбинацияси»ни назарда тутмоқда.
Шунингдек, мудофаа вазирининг қайд этишича, Fort Trump («Форт Трамп») ҳарбий базасини Польша ҳудудида жойлаштириш «халқаро ва минтақавий хавфсизлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшмайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко ўз йиғилишида амалдор томонидан ёзиб олинган «Пул кам, мерседеслар йўқ» сўзларига изоҳ берганди.
Мавзуга оид
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026
БМТ ҳисобот берди: давлатлар 2030 йилгача қўйилган мақсадларга секин эришмоқда
20:35 / 09.07.2026
АҚШ–Эрон эскалацияси сулҳ тугаганини англатадими?
10:20 / 09.07.2026