Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дубай ҳукмдорининг қизи қочишга уринишидан кейин илк бор кўриниш берди
Фото: AP
Дубай ҳукмдорининг қизи Латифа бинти Муҳаммад Ал-Мақтум саройдан қочишга уринишидан кейин илк бор суратга олинди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди.
БААнинг WAM ахборот агентлиги 24 декабрда малика Дубайда оиласи билан бирга яшаётгани ҳақида ҳукумат баёнотини эълон қилган. Малика 15 декабрда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ олий комиссари Мэри Робинсон билан учрашган. Ахборот агентлиги малика ва Робинсоннинг бирга тушган суратини эълон қилган.
Декабрь бошида маликанинг саройдан қочишга урингани маълум қилинганди. Март ойида у дугонаси ёрдамида автомобилда қўшни Уммонга чиқиб кетган. У ерда дугоналар гидроциклга ўтириб, уларни нейтрал сувларда кутиб турган шериклари яхтасига етиб олишган. Яхта деярли Ҳиндистон соҳилларига етиб қолганда, унга ҳарбийлар етиб олиб, маликани ўзлари билан олиб кетишган.
Ўшандан бери малика ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмаган. Инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилот қизнинг тақдиридан хавотир билдирган. Қиз қочиши олдидан видео ёзиб, унда мамлакатида ўзи истаганча яшашга йўл беришмаётганидан шикоят қилган.
Мавзуга оид
15:50
Тошкент шаҳри БАА сармояси бўйича етакчи ҳудудга айланди
07:55 / 24.01.2026
Inaura: Дубайда ғайриоддий осмонўпар бино лойиҳаси тақдим этилди
19:54 / 23.01.2026
Ўзбекистон ТИВ: Дубайдаги жанжал иштирокчиларининг 8 нафари умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган
16:47 / 23.01.2026