Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Берлин Европада янги ядровий ракеталар жойлаштирилишига қарши чиқди
Агарда ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома бекор қилинса, Германия Европада ўрта масофага мўлжалланган ядровий ракеталар жойлаштирилишига қаршилик қилади. Бу ҳақда Германия ТИВ раҳбари Хайко Маас dpa агентлигига берган интервьюсида.
«Европа ҳеч қачон қуролланишни кучайтириш бўйича мунозаралар учун майдончага айланмаслиги керак. Ўрта масофага мўлжалланган янги ракеталарни жойлаштириш Германияда катта қаршиликларга учраган бўларди», дея иқтибос келтирди Tiroler Tageszeitung газетаси вазирнинг сўзларидан.
Унинг сўзларига кўра, қуролланишни кучайтириш ғояси совуқ уруш даврида пайдо бўлган.
«80-йиллар сиёсати бугунги муаммолар учун жавоб бўла олмайди», деди Маас.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома атрофидаги вазиятга жавобан иттифоқчилар Европада қўшимча ядро қуроли жойлаштиришини кутмаётганлигини билдирганди.