Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишлари ривожлантирилади
Фарғона вилоятида чорвачилик ва наслчилик ишларини тубдан такомиллаштириш, тармок фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Фарғона вилояти ҳокимлиги хузурида муассаса шаклидаги Фарғона вилояти “Чорва насл хизмат” маркази ва унинг туман (шаҳар)лардаги ҳудудий марказлари ташкил этилади.
Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:
Фарғона вилоятидаги шахсий ёрдамчи деҳқон фермер хўжаликларида чорва молларини сунъий уруғлантириш, селекция-наслчилик ишларини ташкил этиш ва ривожлантириш;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини зоти бўйича районлаштириш, наслдор моллар, озуқабоп экинлар уруғлари, озуқабоп қўшимчалар, сунъий уруғлантириш асбоб-анжомлари, ускуналари, ветеринария дори воситалари импортини ташкил этиш;
гўшт йўналишидаги бўрдоқичилик комплексларида озуқа-экин майдонлари учун ажратилган ер майдонларидан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш, бўрдоқичиликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмларини жорий этиш;
селекция-наслчилик соҳаси, сунъий уруғлантириш ва чорвачилик маҳсулотлари етиштиришга замонавий инновацион технологияларни жорий этиш, хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш.
Қарор билан 2019 йил 1 мартдан бошлаб Фарғона вилоятида чорвачилик хўжаликларининг ерларига пахта экинини жойлаштирмаслик юзасидан масъулият шахсан туман ҳокимларига юклатилиши белгилаб қўйилди.
Ҳужжатга мувофиқ, чорвачилик хўжаликлари томонидан ишлаб чиқариш, сотилган маҳсулотлар учун тўловлар фақат пул ўтказиш, нақд пулларни банк орқали кирим қилиш ёки банк пластик карталари орқали амалга оширилиши шарт.
Туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасига мувофиқ пахта, ғалла ва боғдорчилик фермер хўжалигига ижарага берилган ер участкаларида учинчи шахс томонидан чорва озуқа маҳсулотлари етиштириш учун пудрат шартномаси тузилишига рухсат берилади.
Чорва моллари бош сони 50 шартли бош ва ундан ортиқ бўлган чорвачиликка ихтисослаштирилган хўжаликларда алоҳида штат асосида ветеринария врачи ва зоотехник мутахассислар фаолият юритиши йўлга қўйилади.
Туман ҳокимлиги ва туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари томонидан ҳар йили 1 декабргача Марказ билан келишган ҳолда Фарғона вилояти ҳокимлигига фермер хўжаликлари бўйича келгуси йил учун озуқа экинларини жойлаштириш режаси тўғрисидаги қарор тақдим этилади.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026