Жаҳон | 18:04 / 31.12.2018
12715
1 дақиқада ўқилади

Москвада америкалик фуқаро жосусликда гумонланиб ҳибсга олинди

Москвада ФХХ ходимлари АҚШ фуқароси Пол Уиланни "жосуслик ҳаракатини амалга ошираётган" пайтида ҳибсга олди, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар берди РИА Новости.

Қайд этилишича, у 28 декабрь куни ҳибсга олинган.

Уиланга нисбатан "жосуслик" моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилагн. 

Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти АҚШ элчихонаси америкалик фуқаро қўлга олингани ҳақида хабардор қилинганини маълум қилди.

 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид