Тошкент вилоятида ногиронлиги бўлган 100 киши уй-жой билан таъминланди
Тошкент вилоятида ўтган 2018 йилда 300 нафарга яқин ногиронлиги бўлган фуқаро уй-жой билан таъминланган бўлса, 2019 йилда бу хайрли амаллар янада кенг қулоч ёзмоқда. Вилоятнинг Зангиота туманида ташкил этилган байрам тадбирида шаҳар-туманлардан келган 100 нафар ногиронлиги бўлган оила вакилига уй-жой калитлари, сертификатлар ҳамда қимматбаҳо совғалар топширилди. Kun.uz мухбири вилоят ҳокимлиги маълумотлари асосида шу ҳақида хабар берди.
Тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева, Тошкент вилояти Хотин-қизлар қўмитаси раиси Озода Парпибоева ҳамда қатор масъул раҳбарлар иштирок этишди.
Бундан ташқари, Юқори Чирчиқ туманида Тошкент вилояти «Аёллар ижтимоий мослашув маслаҳат маркази» биносининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
«Президентимизнинг 2018 йил 2 июлдаги «Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зӯрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тӯғрисида»ги 3827-сонли қарори ижроси юзасидан ташкил этилган мазкур марказ оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, тушкунликка берилган аёлларга ҳар томонлама психологик ёрдам кӯрсатиш, соғлом ҳаётга қайтариш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш йўлидаги ишлар самарадорлигини янада оширади. Айни вақтда бундай марказлар вилоятнинг барча ҳудудларида ташкил этилмоқда», - дейди вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
13:32 / 06.11.2024
Тошкентда октябрда уй-жойлар учун ижара нархи ошиши секинлашди
11:53 / 06.11.2024