Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШнинг С-400 мажмуалари бўйича таклифини рад этди
Туркия Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуалари ўрнига Patriot мажмуаларини сотиб олиш бўйича АҚШнинг янги таклифини рад этди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Yeni Safak нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий ҳафтада Анқарага ташриф буюрган АҚШ делегацияси Туркияни С-400 мажмуаларини сотиб олиш қароридан қайтаришга охирги уринишни амалга оширди. Бироқ Туркия Вашингтоннинг таклифини рад этди, чунки у на Patriot бўйича чегирмани, на технологияларни беришни ўз ичига олади. АҚШ ўз мажмуалари учун 3,5 млрд доллар сўрамоқда, С-400 эса Туркияга 3 баробар арзон тушади.
Аввалроқ Anadolu ахборот агентлиги АҚШ делегацияси Туркияга Patriot зенит-ракета мажмуаларини сотиш таклифини билдирганини маълум қилганди. Бу таклиф 4 та AN/MPQ-65 радиолокацион станция, 10 та антенна-мачта қурилмаси, 20 та M903 пуск қурилмаси, синов қурилмалари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
08:55 / 29.06.2026
АҚШ ва Эрон яна ўзаро ҳужумларни тўхтатишга келишди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:18 / 27.06.2026