Жаҳон | 08:09 / 07.01.2019
7283
1 дақиқада ўқилади

Болтон Нетаньяхуга Исроилни ҳимоя қилишга ваъда берди

Фото: Amos Ben Gershom/GPO

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ал-Қудсда учрашув ўтказди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, томонлар ўзаро икки томонлама муносабатлар ва Суриядаги вазиятни муҳокама қилган.

Қайд этилишича, Болтон АҚШ Исроил ҳимояси учун туришга тайёр экани ҳақида маълум қилган.

Шу билан бирга, Болтоннинг таъкидлашича, Вашингтон Сурияда ИШИД террорчилик гуруҳи қайта тикланишига йўл қўймайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВ АҚШнинг Сурия бўйича режаларини маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид