Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жефф Безос машмашаси. Маккензи Безос энди дунёдаги энг бой аёлга айланиши мумкин
Фото: Joshua Roberts / Reuters
Bloomberg агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, Американинг Amazon компанияси асосчиси Жефф Безос хотини Маккензи Безос ажрашиш жараёнидан сўнг дунёдаги энг бой аёлга айланиши мумкин.
Агентлик тахминига кўра, Маккензи Безос ажрашганидан кейин 69 миллиард доллар олиши мумкин.
Bloomberg Безоснинг бойлигини 137 миллиард долларга баҳолади. Шу билан бирга, Forbes журналига кўра, у 150 миллиард долларга эгалик қилади.
Айни вақтда Безос ёки унинг вакиллари эр-хотин ўртасидаги мулкни тақсимлаш жараёнини тартибга солувчи шартнома мавжуд экани ҳақида хабар беришмаган. Bloomberg томонидан сўралган таҳлилчилар фикрича, уларнинг активлари иккига бўлиб юборилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг энг бадавлат одами ажрашаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
21:21 / 25.11.2025
Amazon ўзининг сунъий йўлдош интернети қандай бўлишини кўрсатди
16:09 / 11.11.2025
АҚШда “Ню Гленн” ракетаcининг биринчи тижорат парвози қолдирилди
18:39 / 02.07.2025