Технология | 16:34 / 11.01.2019
10788
1 дақиқада ўқилади

Boeing самолётлари транстовушли бўлади

Фото: Boeing

Boeing тахланувчи қанотларни муваффақиятли синовдан ўтказди, у Америка компанияси томонидан чиқарилувчи самолётларга транстовушли тезликда узоқ масофали парвозларни амалга ошириш имконини беради. Бу ҳақда CNN ёзмоқда.

Америка телеканалининг маълумотларига кўра, ишланма ҳаво кемасига тахминан 0,8 Мах сони тезлигида парвоз қилиш имконини яратади.

Самолётга бундай хусусиятларни учар аппаратнинг кўтариб турувчи, оптималлаштирилган қанотлар кенглиги оширилиши таъминлаб беради. Қанотларни ишлаб чиқиш Boeing томонидан НАСА билан ҳамкорликда паст товушли ва экологик самолёт яратишни назарда тутувчи Subsonic Ultra Green Aircraft Research лойиҳаси доирасида амалга оширилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ экстремал шароитда энг катта самолётнинг хавфли қўниши видеога олинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид