Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Brexit олдидан Британияни бадавлат европаликлар тарк этаётгани маълум қилинди
Европа Иттифоқининг Буюк Британияда яшовчи ўзига тўқ фуқаролари мамлакатни борган сари фаолроқ тарк этмоқдалар. Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди. Кўчишда ёрдам берувчи фирма эгаси Энтони Уорд Томас агентлик билан суҳбатда унинг компанияси 2018 йилда деярли 300 мижозга Британиядан кетишда ёрдам берганини, бу эса 2017 йилгига нисбатан 82 фоиз кўпроқлигини маълум қилган.
Уорд Томаснинг айтишича, унинг мижозлари камида 5 млн фунт стерлинг капиталга эга европаликлар ҳисобланади. Улар хорижга яхшироқ иқлим ва сиёсий барқарорлик излаб кетишмоқда.
Таъкидланишича, одамларни Brexit эмас, балки Британиядаги умумий беқарорлик хавотирлантирмоқда. “Одамлар кемани тарк этмоқдалар,. Кема эса тубга қараб чўкмоқда”, деб айтган Уорд Томас.
Унинг фикрича, Британия парламенти Европа Иттифоқи билан Brexit бўйича келишувни қабул қилмагандан кейин мигрантлар оқими кучайиши мумкин.
Британияни тарк этаётганларнинг кўпчилиги Париж, Брюссель, Цюрих ва Женевага йўл олмоқда. Таъкидланишича, Италия мигрантларни ўзига тортувчи марказлардан бирига айланган. Авваллари британиялик тадбиркорлар Италияда қўшимча уй сотиб олган бўлсалар, энди у ерга оилалари билан кўчиб ўтмоқдалар.
“Улар уйлар сотиб олишмоқда, Британиядан оилаларини кўчириб бормоқдалар ва Лондонда иш билан ҳафтасига бир неча кунгина бўлишмоқда, қолган ишларини эса масофадан бажармоқдалар”, дейилган хабарда.
“Қочқин”лардан бир қисми Лондондан унчалик ҳам узоқлашишга шошмай, Испания ва Италия ўрнига Ла-Манш бўғозидаги Жерси ва Гернси оролларини афзал кўрмоқда. Бу ороллар Британия таркибига расман кирмайди ва Европа Иттифоқи қисми ҳисобланмайди, уларнинг маҳаллий солиқ тизимида эса мерос ва капиталнинг ўсишига солиқлар йўқ.
Мавзуга оид
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026
Тошкентдаги янги музей мажмуаси BBC’нинг энг муҳим лойиҳалар рўйхатига киритилди
13:31 / 13.02.2026
Лондон Украинага 1000 та Британия ракетасини тақдим этади
13:13 / 10.01.2026